1

Қоракўл туманида мотоциклни олиб қочиб, бўлакларга бўлган шахс қўлга олинди

ЖИНОЯТ 15.06.2020, 14:21
Қоракўл туманида мотоциклни олиб қочиб, бўлакларга бўлган шахс қўлга олинди

9 июнга ўтар кечаси соат 01:30 ларда Қоракўл тумани, "Эски қалъа" МФЙ да яшовчи, якка тартибда ишловчи, 1989 йилда туғилган фуқаро М.Ф. маст ҳолатда "Чекирчи" МФЙ да яшовчи, 2001 йилда туғилган фуқаро Б.О. га тегишли бўлган қизил рангли “Минск” русумли мотоциклни "Хўжалар" МФЙ, Хўжалар кўчасида жойлашган савдо дўкони олдида вақтинча қолдириб кетилганлигидан фойдаланиб, ушбу транспорт воситасини талон-торож қилиш мақсадида ўғирлик йўли билан яширин равишда олиб қочиб, ўзининг яшаш уйига олиб бориб, яшириб қўйган.

Ходимлар томонидан олиб борилган тезкор қидирув-суриштирув ҳаракатлари натижасида фуқаро М.Ф. нинг қилмиши фош этилиб, у мотоциклни тўлиқ эҳтиёт қисмларга ажратиб, бўёқларини ўчириб ташлаб, транспорт воситасини талон-торож қилиш мақсадида ўғирлик йўли билан олиб қочиш жиноятини содир қилганлиги аниқланган.

Ҳолат юзасидан М.Ф. га нисбатан Жиноят кодексининг 267-моддаси 2-қисми “г” бандига асосан жиноят иши қўзғатилган.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1