Наманганда 44 ёшли фуқаро аввал оила аъзоларининг, сўнг эса ўзининг жонига қасд қилди. Бу ҳақда "darakchi.uz"га Бош прокуратура Матбуот хизмати маълум қилди.
Аниқланишича, 2020 йил 13 июнь куни соат 17:30 да Наманган шаҳри, Янги Замин маҳалласида яшовчи, 1976 йилда туғилган эркак У.Х. яшаш хонадонида турмуш ўртоғи, 1984 йилда туғилган М.М.билан оилавий можаролар сабабли жанжаллашиб қолади. Шундан сўнг, эр хотинини болта билан бош ва бўйин соҳасига бир неча маротаба уриб, қасддан ўлдирган.
Сўнг У.Х. вояга етмаган фарзандлари — 2010 йилда туғилган А. М., 2012 йилда туғилган А. М. ва жорий йилнинг февралида туғилган И.А.ни ҳам болта билан уриб, тан жароҳати етказган.
Оқибатда, 4 ойлик чақалоқ И.А. воқеа жойида вафот этган. Катта фарзандлари А.М. ва А.М. эса тан жароҳати олиб, қўшниси А.Д.нинг яшаш хонадонига қочиб чиқишган.
Шундан сўнг У.Х яшаш уйининг ошхонасида ўзини-ўзи ёқиб юбориб, ҳодиса жойида вафот этган.
Мазкур ҳолат юзасидан шу куни вилоят прокуратураси томонидан У.Холмирзаевга нисбатан ЖКнинг 97-моддаси 2-қисми “а” банди ва 25,97-моддаси 2-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилган, дейилади тақдим этилган маълумотда.






