АсосийJamiyat

Тошкент вилоятида ФВВ қутқарувчилари яна бир инсон ҳаётини асраб қолишди

'Тошкент вилоятида ФВВ қутқарувчилари яна бир инсон ҳаётини асраб қолишди'ning rasmi

Куни кеча Тошкент вилояти Зангиота тумани Фавқулодда вазиятлар бўлимига қарашли 23-ёнғин-қутқарув қисм қутқарувчилари яна бир инсоннинг ҳаётини асраб қолишди. Бу ҳақда ФВВ хабар берди.

Воқеа тафсилотига қисқача тўхталадиган бўлсак, туман ҳудудида жойлашган “Илм шуъласи” канцелария моллари савдо комплекси” МЧЖ биноси томида, ушбу корхонанинг электр таъминотига масъул ходими А.А. тунги ёритиш чироқларини ўрнатаётган эди. Кутилмаганда иш жараёнида унинг соғлиғи ёмонлашиб, ҳаракатлана олмай қолди.

Инсон ҳаёти хавф остида қолганидан хабар топган ёнғин-қутқарув қисми қутқарувчилари фуқарони зудлик билан бино томидан олиб тушиб, унинг хавфсизлигини таъминладилар. Фуқарога биринчи тиббий ёрдам кўрсатилиб,  РШТЁИМга етказилди. Ҳозирда фуқаронинг соғлиғи яхши.  

    Бошқа янгиликлар