Тошкентда коллеж ўқитувчиси пора билан қўлга олинди

ЖИНОЯТ 16.06.2020, 11:45
Тошкентда коллеж ўқитувчиси пора билан қўлга олинди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Олмазор тумани бўлими томонидан тезкор тадбир ўтказилди. 

Бош прокуратуранинг Даракчига берган маълумотига кўра, Юнусобод дизайн касб-ҳунар коллежи ўқитувчиси М.А. коллежнинг 3-курс ўқувчиси Н.А.нинг ишончига кириб, унинг баҳоларини қўйдириб бериш ҳамда дипломини олиб бериш эвазига 100 АҚШ доллари ва 500 минг сўм талаб қилган. Пулни олаётган вақт ашёвий далил билан ушланди.

Мазкур ҳолат юзасидан М.А.га нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси 1-қисми ва 28, 211-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1