АсосийJamiyat

Айни соатда Тошкентда яна 42 бемор даволаниб, уйига кузатилди

'Айни соатда Тошкентда яна 42 бемор даволаниб, уйига кузатилди'ning rasmi

Шу соатларда пойтахтимиздаги Тошкент тиббиёт академияси кўп тармоқли клиникасида бир йўла 42 нафар бемор соғайди, дею хабар бермоқда ССВ.

Шундай қилиб, бугун кун давомида 77 нафар бемор соғайиб, ўз уйларига кузатилди. Касалликдан фориғ бўлган беморларнинг барчаси пойтахтимиздаги даволаш муассасаларида шифо топишган.

Айни пайтга қадар мамлакатимиз бўйлаб коронавирус инфекциясидан жами соғайганлар сони 4096 нафарга етгани қайд этилмоқда.

    Бошқа янгиликлар