АсосийJamiyat

Самарқандда келинига доимий руҳий тазйиқ ўтказиб келаётган қайнотанинг қилмишларига чек қўйилди

'Самарқандда келинига доимий руҳий тазйиқ ўтказиб келаётган қайнотанинг қилмишларига чек қўйилди'ning rasmi

Самарқанд вилояти, Оқдарё тумани "Янгиобод" МФЙда яшовчи, фуқаро М.Ф.га турмуш ўртоғининг отаси 1947 йилда туғилган Ю.Э. томонидан доимий равишда руҳий тазйиқ ўтказиб келинаётганлиги маълум бўлди. Бу ҳақда Самарқанд вилояти ИИБ маълум қилди. 

Мазкур ҳолат ИИБ ҲПБ ходимлари томонидан ўрганилиб, профилактик ишлар олиб борилди. Суҳбат натижаси бўйича М.Ю.га Оқдарё тумани ИИБ ходимлари томонидан ҳимоя ордери берилиб, тегишли тартибда чекловлар қўйилган.  

Тазйиқ ўтказган ҳамда ушбу тазйиқдан жабр кўрган фуқаролар билан ҳимоя ордери бўйича тушунтириш ишлари олиб борилди, дейилади хабарда. 

    Бошқа янгиликлар