АсосийJinoyat

Сурхондарёда қора мол ўғрилари қўлга олинди

'Сурхондарёда қора мол ўғрилари қўлга олинди'ning rasmi

Термиз туманида 2020 йилнинг 12 июнь куни, туманинг “Гулбаҳор” маҳалласида яшовчи М.Ш. Термиз туман Ички ишлар бўлимига ариза билан мурожаат қилиб, М.Ш. ўз аризасида 6 июндан 7 июнга  кунига ўтар кечаси, номаълум шахслар, молхонасидан 14 000 000 (ўн тўрт миллион) сўмлик 3 бош қора молини ўғирлаб кетганлигини билдирган.

Ички ишлар органлари ходимлари томонидан кўрилган чоралар натижасида ушбу жиноятни туманнинг “Қаҳрамон” маҳалласида яшовчилар Ф.С. ва Ф.О.лар содир этишганлиги аниқланиб ушланган ва ашёвий далил олинган.

Содир этилган ушбу ўғрилик жинояти бўйича 19 июнь куни Ф.С. ҳамда Ф.О.ларга нисбатан Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми “в,г” бандлари билан жиноят иши қўзғатилган.

    Бошқа янгиликлар