АсосийDunyo

"Ҳар қандай вазифани бажаришга тайёр туринг". Мисрда ҳарбийлар Ливияга ҳужум қилишга чақирилди

'"Ҳар қандай вазифани бажаришга тайёр туринг". Мисрда ҳарбийлар Ливияга ҳужум қилишга чақирилди'ning rasmi

Миср президенти Абдулфаттоҳ ас-Сиси армияни давлат чегараларидан ташқари жанговар ҳаракатларни амалга ошириш учун тайёр бўлишга чақирди.

ТАСС агентлигига таяниб, "Дарё" хабар беришича, Миср раҳбари ҳарбийларга мурожаат қилиб: «Чегараларимиз ичида ёки зарурат туғилганда чегара ортида ҳам ҳар қандай вазифани бажаришга тайёр туринг», — деган.

Аввалроқ Миср Ливияда урушни тўхтатиш ташаббуси билан чиқиб, сайланган бошқарув кенгашини тузиш таклифини билдирганди.

Маълумотларга кўра, Миср парламенти президент Абдулфаттоҳ ас-Сисининг Ливиядаги можароларга аралашиш тўғрисдаги ҳар қандай сўровини қўллаб-қувватлашга тайёр.

«Агарда шундай сўров юбориладиган бўлса, парламент уни зудлик билан кўриб чиқади ва қўллаб-қувватлайди», — дейди парламентнинг Мудофаа ва миллий хавфсизлик масалалари бўйича қўмитаси аъзоси генерал майор Яҳё ал-Кидваний. Унинг сўзларига кўра, минтақа «ҳамма учун исталмаган оқибатларга олиб келадиган босқичда» турибди. «Мазкур баёнот — қўшни Ливиянинг хавфсизлигига путур етказмоқчи бўлганлар учун. Миср ўзининг миллий хавфсизлигига путур етаказадиган хавфни қўл қовуштириб томоша қилиб ўтирмайди. Мисрнинг ташқи хавфлардан ўзини ҳимоя қила олиш имконияти бор. Биз ҳаракатсиз ўтирмаймиз ва ҳар қандай таҳдидга қарши тайёр турамиз, бу бизнинг қонуний ҳуқуқимиз», — дейди парламент аъзоси.

Эслатиб ўтамиз, Ливияда узоқ вақтдан бери иккита ижро ҳукумати параллел равишда фаолият кўрсатмоқда: БМТ томонидан тан олинган ва Триполида жойлашган миллий келишув ҳукумати ҳамда Халифа Хафтарнинг Ливия миллий армияси томонидан қўллаб-қувватланувчи мамлакат шарқида жойлашган Абдалла Абдураҳмон ат-Танининг вақтинчалик маҳкамаси.

    Бошқа янгиликлар