АсосийDunyo

Трамп АҚШ байроғини ёққанларни қамоққа ташлашни буюрди

'Трамп АҚШ байроғини ёққанларни қамоққа ташлашни буюрди'ning rasmi

 Дональд Трамп Америка байроғини ёққан намойишчиларни бир йилга қамоққа ҳукм қилишни

 таклиф қилди. Бу ҳақда манбаларга таяниб Аиф.ру хабар берди.

"Америка байроғини ёқиш жиноят, бундайларни бир йилга қамоққа ташлаш бўйича қонун лойиҳасини

ишлаб чиқишни таклиф қиламан", деди у Талса шаҳрида (Оклахома штати) ўтказилган митингда.

Америка президенти бундай қарорга келишига сабаб афроамерикалик Жорж Флойднинг полиция томонидан ўлдирилиши оқибатида содир бўлган норозилик намойишлари фонида амалга оширилаёган тартиббузарликлар ҳисобланади.

Ирқий камситишга қарши намойишчилар Конфедератлар ҳайкалларини ағдаришмоқда ва баъзан АҚШнинг турли шаҳарларида мамлакат байроқларини ёқишмоқда.

    Бошқа янгиликлар