Туркиянинг “Turkish Airlines” халқаро авиакомпанияси Истанбул–Тошкент авиарейслари қайта йўлга қўйди.
Маълум қилинишича, 2020 йил 1 июлдан бошлаб “Turkish Airlines” Истанбул–Тошкент–Истанбул рейсларини амалга оширади. Самолётлар ҳафтасига тўрт марта: Истанбулдан Тошкентга сешанба, чоршанба, шанба ва якшанба кунлари, Тошкентдан Истанбулга эса душанба, сешанба, жума ва шанба кунлари қатновларни амалга оширади.
Мазкур рейсларнинг авиачипталари аллақачон сотувга чиқарилган. Расмий сайтдаги ахборот бўйича чипта нархи 588 АҚШ долларидан бошланади.






