Туркия Республикаси Маданият ва Туризм Вазирлиги, Вазир Эрсойнинг Туркияга энг кўп сайёҳ юборган давлатлар билан амалга оширган дипломатик сайи-ҳаракатлардан кейин бу давлатларнинг элчилари билан чет эллик матбуот ходимларини Анталияда кутиб олди. Бу ҳақда Даракчи.узга Туркия элчихонаси матбуот маслаҳатчиси Давут Гази Бэнли хабар берди.
Туркиянинг “Хавфсиз Туризм” амалга оширилишини синаб кўриш имкониятини берувчи учрашув, 19-20 июнь кунларида ўтказилди.
“Янгидан кашф қил” номли бу учрашув, бир сайёҳнинг “Хавфсиз Туризм сертификацияси Дастури” доирасида самолётдан аэропортгача, ташиш автотранспортидан меҳмонхонагача дуч келадиган барча тафсилотлар ва кўрилган хавфсизлик чораларининг жойида кузата олиш имкониятини беради.
Учрашув доирасида, Аспендос Антик Театрида Давлат опера ва балет Бош Бошқармаси томонидан ташкил қилинадиган хусусий концерт бўлди.
Туркия Республикаси Маданият ва Туризм Вазирлиги,Европада хавфсих туризмни сертификатлаш тизимини татбиқ қилганбиринчи давлат бўлган Туркиянингкоронавирус (Ковид-19) пандемияси вақтида тақдим қиладиган туризм хизматинидунёга танитиш учун энг кўп сайёҳ юборган давлатларнинг элчилари билан чет эллик матбуот ходимларини Антальяда кутиб олди.
Маданият ва Туризм Вазири Меҳмет Нури Эрсойнинг раҳбарлигида амалга оширилган “Янгидан кашф қил” дастури билан меҳмонлар,хавфсиз туризм хизматини жойида синаб кўриш имкониятини беради.
Туркиянинг энг кўп ташриф қилувчиларни кутиб олувчи шаҳардан бири бўлган Антальяда 19-20 июнь кунларида амалга ошириладиган учрашувнинг биринчи куниданоқ Вазир Эрсой,чет эллик меҳмонлар билан учрашди ва уларни турк меҳмондўстлигига мос равишда кутиб олишдан жуда хурсанд эканлигини айтиб ўтди.
Элчилар билан чет эллик матбуот ходимлари воситасида Туркиянинг “Хавфсиз Туризм” борасида олган илк чора-тадбирларини жаҳонга таништириш фурсатини қўлга киргизганини айтиб ўтган вазир Эрсой, учрашув бўйича қилган баёнотида “Хавфсиз Туризм Сертификацияси дастури”миз, жуда кўп жиҳатдан жаҳонда биринчилар орасидадир”, деди.
Туркиянинг хавфсиз туризм масаласининг қанчалик жиддий тус олганини бу дастур билан кўрсатиш имкониятини топганликларини таъкидлаган вазир Эрсой, шуларни қайд қилди:
“Бу учрашув туфайли меҳмонларимизга, халқаро учишларини очганидан кейин, у давлатларнинг фуқароларини ҳам Туркияда кутишимизни эслатиб ўтамиз. Кўрилган чора-тадбирлар доирасида меҳмонларимизнинг ижобий жиҳатдан таъсирланганликларини кўриш, ишлаб чиқилган Хавфсиз Туризм Сертификацияси Дастурининг тўғри эканлигини тасдиқламоқда”.
Ўлкамизда дам олишни хоҳловчи меҳмонларимиз учун барча икир-чикирларигача ўйлаб чиқдик.
Хавфсиз Туризм Сертификацияси мурожаатлари ва сертификатланган объектларнинг сонини жадал равишда ортганини айтиб ўтган вазир Эрсой, туристик вилоятлар бўлган Айдин, Анталья ва Муғла каби вилоятларда Ковид-19 билан касалланганларнинг сони ҳам етарлича паст эканлигига эътиборни қаратди.
Маданият ва туризм вазири Меҳмет Нури Эрсой, “ Бу ерларда ишловчи мингларча тиббиёт ходмларимиз туфайли, бу шаҳарларимиз туризм билан бир қаторда шу вақтда алоҳида Тиббиёт маркази вазиятида турибди”, дейилган баёнотида, қуйидагиларга эътибор берди:
“Пандемия вақтида мамлакатимизда таътил ўтказмоқчи бўлган меҳмонларимиз учун ҳаммасини икир-чикиригача ўйлаб чиқдик. 1 июль ҳолатига кўра мамлакатимизга келадиган чет эллик меҳмонларимиз учун Ковид-19 тестини ўз ичига олган тиббий суғурта пакетини ташкил қилдик.Шартнома билан келишилган аэропортлардан олинган авиачипталар, паспорт назоратидан олдин турли савдо жойлари, тур операторлари ваонлайн каналлар орқали харид қилиш мумкин бўлган, 15, 19 ва 23 евролик суғурта пакетлари доирасида 3 минг, 5 минг ва 7 минг Еврогача барчатиббий ҳаражатлар қопланади.Меҳмонларимиз учун қулай бўлсин деб,худди Хавфсиз Туризм Сертификатида бўлганидек, Туркияда бўлган вақт мобайнида барча тафсилотларни ўйлаймиз.”
“Янгидан кашф қил” учрашуви, Аспендос Антик Театрида Давлат опера ва балет Бош Бошқармаси томонидан ташкил қилинадиган хусусий концерт билан якунланди.
Туркиянинг “Хавфсиз Туризм Сертификати” барча меҳмонларнинг Туркия таътилларини хотиржамлик билан ўтказишини таъминлайди.
Туркия Республикаси Маданият ва Туризм Вазирлигининг бошлатган ва давлат билан хусусий секторниг ҳамкорлигида рекордли муддат мобайнида ишлаб чиқилган ва жорий этишга ўтилган “Хавфсиз Туризм Сертификати”, транспортдан меҳмонхонагача, объект ходимларидан то йўловчиларнинг ўз соғлиқ аҳволигача бўлган кенг қамровли янги чора-тадбирларни тавсифлайди.
Барча меҳмонларнинг Туркияда таътилларини хотиржамликда ўтказишини таъминловчи “Хавфсиз Туризм Сертификати” дастурига оид барча маълумотлар тўғрисида Туркия Туризмни танитиш ва Ривожлантириш Агентлигининг www.tga.gov.tr интернет манзилидан турк, инглиз, немис ва рус тилларида ўқиш мумкин.
Туризмни Ривожлантириш Агентлиги (TGA) тўғрисида:
Туркиянинг ички ва ташқи туризм бозорида бренд важозиба марказига айланиши, оддий ва ғайритабиий, маданий, биологик ваинсоният маҳсули бўлмиш меросларнинг кашф қилиниши, ишлаб чиқилиши ва танитилиши, қисқа, ўрта ва узоқ муддатли коммуникация ва маркетинг ишлари билан Туркиянинг туризм ҳажми ва туризм инвестицияларининг мамлакат иқтисодиётига ҳиссаси вахизмат сифатини орттириш мақсадида фаолиятини давом этмоқда. Агентлик, Маданият ва Туризм Вазирлиги томонидан белгиланган туризм стратегияси ва сиёсати йўналишидаТуркиянинг туризммўлжалларига эришиш, мавжуд бўлган туризм имкониятларини жаҳон миқёсида таништириш ва сотиш бозорларини кенгайтириш, салоҳиятни туризм имкониятларини кашф қилган тарзда ишлаб чиқиш ва фойда кўрилиши билан боғлиқ барча тақдимот/маркетинг/ алоқалар ўрнатиш каби фаолиятларни юритмоқда.






