АсосийJinoyat

“Асака банк” Бухоро вилоят филиали бўлим раҳбари ва МЧЖ директори қўлга тушди

'“Асака банк” Бухоро вилоят филиали бўлим раҳбари ва МЧЖ директори қўлга тушди'ning rasmi

Бухорода 6 нафар фуқаронинг номидан банк пластик карталарни очиб, фаолият юритган мансабдорларга нисбатан жиноят иши қўзғатилди. Бу ҳақда "darakchi.uz"га Бош прокуратура Матбуот хизмати маълум қилди.

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Бухоро вилоят бошқармаси томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, “B.M.F” МЧЖ раҳбари Н.Х. АТ “Асака банк” Бухоро вилоят филиали бўлим раҳбари Ф.Ф. билан олдиндан тил бириктириб, жиноятга қўл ургани аниқланди. 

Мансабдорлар 6 нафар фуқароларнинг хабардорлигисиз, уларнинг номига банк пластик карталарни расмийлаштириб, 1,6 млрд сўм пул маблағларини нақдлаштириб, савдо ва хизмат кўрсатиш қоидаларини бузганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан “B.M.F” МЧЖ раҳбари Н.Х. ва АТ “Асака банк” Бухоро вилоят филиали бўлим раҳбари Ф.Ф.ларга нисбатан Жиноят кодексининг 189-моддаси 1-қисми ва 228-моддаси 1 ва 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилди. Ҳозирда тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

    Бошқа янгиликлар