1

Фарғонада 17 ёшли қизнинг калтакланиши тафсилотлари маълум қилинди

ЖИНОЯТ 24.06.2020, 12:13
Фарғонада 17 ёшли қизнинг калтакланиши тафсилотлари маълум қилинди

Сал аввал, Фарғонада 17 ёшли қизни калтаклангани ҳақида хабар берган эдик. Айни пайтда Фарғона вилояти  ИИБ ҳодиса тафсилотларини маълум қилди.  

Аниқланишича, фуқаро Н.Х. 2020 йил 31 май куни Фарғона шаҳар Юксалиш кўчасида жойлашган И.Каримов номидаги Санъат саройи ҳудудидаги йўлнинг четида ҳаракатланиб кетаётган вақтида, Фарғона шаҳар, А.Яссавий кўчасида истиқомат қилувчи вояга етмаган Э.К.нинг етаклаб юрган ити унга яқинлашганини кўриб, қўрқиб кетганлиги сабабли, унинг итини ўзидан узоқлаштирмоқчи бўлган.

Шунда Э.К. бу ҳолатни нотўғри тушуниб, фуқаро Н.Х.ни ҳақорат қилиб, уриб юборган вақтида фуқаро Н.Х. ҳам Э.К.ни юз қисмига қўли билан уриб тан жароҳати етказган. Фуқаро Н.Х. ва вояга етмаган Э.К.лар ўртасидаги ўзаро жанжал вояга етмаган Э.К.нинг ташқи кўриниши ёки миллати билан боғлиқ эмаслиги жиноят ишидаги далиллар билан ўз тасдиғини топди.

Мазкур ҳолат юзасидан Н.Х.га нисбатан Жиноят кодексининг 105-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, суриштирув ҳаракатларига киришилган.Ҳозирда жиноят иши белгиланган тартибда кўриб чиқиш учун тегишли судловга юборилмоқда.

Ҳурматли фуқаролар! Ички ишлар органлари фаолиятига оид энг ишончли маълумотларни бизнинг интернетдаги сайтларимиз орқали олишингиз мумкин. Асосланмаган маълумот ва хабарларга алданиб қолманг" дейилади хабарда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1