АсосийJamiyat

Шохруҳ Ғиёсов: "Агар ички ишлар бўлимига олиб келинган шахсга жароҳат етказилганлиги аниқланса, бу фавқулотда ҳодиса сифатида баҳоланади"

'Шохруҳ Ғиёсов: "Агар ички ишлар бўлимига олиб келинган шахсга жароҳат етказилганлиги аниқланса, бу фавқулотда ҳодиса сифатида баҳоланади"'ning rasmi

Бугун "Юксалиш" умуммиллий ҳаракати  ва Ўзбекистон электрон оммавий ахборот воситалари миллий ассоциацияси ҳамкорлигида ўтказилган жамоатчилик мулоқотида ички ишлар органлари фаолияти муҳокама қилинди.

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг матбуот котиби Шохруҳ Ғиёсов сўнгги вақтларда Ички ишлар ходимлари ва фуқаролар ўртасида юзага келган ҳодисалар юзасидан муносабат билдирди:

— Яқинда Андижон шаҳрида, ундан аввал Чироқчи туманида ички ишлар ходимлари томонидан содир этилган жиноят — кечириб бўлмас ҳолат, тизим шаънига тушган катта доғ. Бундан кейин ҳар қанча ҳаракат қилмайлик, бу доғлар камчилигимиз ҳақида эслатиб туради.  

Лекин таъкидламоқчиманки, агар ички ишлар бўлимига олиб келинган шахсга нисбатан жароҳат етказилганлиги аниқланса, бу фавқулотда ҳодиса сифатида баҳоланади. Кечиктирмасдан тезкор гуруҳ тузилиб, воқеанинг барча тафсилотлари ўрганилади. Айримлар “яхшиямки, бу ижтимоий тармоқларда тарқалди, бўлмаса иш ёпди-ёпди бўлиб кетарди, ҳеч қандай чора кўрилмас эди” дейишмоқда. Бу нотўғри. Ўз сафимизни тозалаш, биринчи навбатда, бизнинг ўзимизга керак.

    Бошқа янгиликлар