АсосийJamiyat

Бешариқ туманида “Tico” ҳайдовчиси велосипедчини уриб юборди. У воқеа жойида вафот этди

'Бешариқ туманида “Tico”  ҳайдовчиси велосипедчини уриб юборди. У воқеа жойида вафот этди'ning rasmi

20 июнь куни Бешариқ туманида С.И. бошқарувидаги “Tico” русумли автомашинасини Сойлаби қишлоғида бошқариб кетаётиб, қатнов қисмини кесиб ўтаётган велосипедчи У.Қ.ни уриб юбориши оқибатида велосипедчи У.Қ. тан жароҳати олиб, ҳодиса жойида вафот этган. Бу ҳақда  Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати хабар бермоқда. 

Мазкур ҳолат юзасидан Бешариқ тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

"Йўл ҳаракати қоидаларига амал қилинг. Йўл қоидаси умр фойдаси эканлигини эсдан чиқарманг. Қоидабузарлик аянчли якун топиши мумкин" дейилади хабарда.                                           

 

    Бошқа янгиликлар