АсосийDunyo

"New York Times" газетаси ҳам ниҳоят таслим бўлди ва пандемия туфайли ходимларни ишдан бўшатишни бошлади

'"New York Times" газетаси ҳам ниҳоят таслим бўлди ва пандемия туфайли ходимларни ишдан бўшатишни бошлади'ning rasmi

"NYT Co." компанияси раҳбари Марк Томпсон жамоада 68 та лавозим қисқариши ҳақида барча ходимларига хат жўнатди. Ушбу қисқартириш таҳририятга таъсир қилмайди. Ишдан бўшатилганларнинг асосий қисми савдо бўлими ходимлари.

Шунингдек, "NYT" раҳбарияти "Fake Love" экспериментал маркетинг агентлигини ҳам ёпди. Aпрель ойи ўрталарида Томпсон ўз интервюсида унинг компанияси инқирозга тайёр эканини айтганди, чунки у доимий обуна бизнесини йўлга қўйиб олган эди ва аксарият бошқа нашрларга ўхшаб энди фаолияти реклама даромадига боғлиқ эмас. Дарвоқе, 2020 йилнинг дастлабки уч ойида "NYT" реклама даромади 16 фоизга тушди.

    Бошқа янгиликлар