my5
all

Янгиерда вояга етмаган қизчани автомашина туртиб юборди

ЖИНОЯТ 25.06.2020, 14:52
684
Янгиерда вояга етмаган қизчани автомашина туртиб юборди

2020 йил 23 июн куни фуқаро М.Н бошқарувидаги Ласетти русумли автомашинани Сирдарё вилояти Янгиер шаҳар ҳудудидан ўтган М-34 автомобил йўлининг 140 км да бошқариб кетаётиб, йўлнинг шу қисмида пиёдалар ўтиши учун йўлаги бўлмаган жойда ўнг томондан чап томонга ўтаётган 2015 йилда туғилган вояга етмаган Э.Ш.ни автомашинанинг олд чап қисми билан уриб юбориб йўл транспорт ҳодисасини содир этган.

Натижада вояга етмаган Э.Ш. оғир тан жароҳати олиб РШТЁИМ Сирдарё вилояти филиалининг жонлантириш бўлимига ётқизилди.

Шу ўринда ота-оналаримиздан фарзандларимизни ёлғиз, назоратсиз кўчага чиқармасликларини, доимий равишда уларни назорат қилиб туришларини сўраб қоламиз.

Акс ҳолда юқоридаги ҳолат ҳар биримизнинг фарзандларимиз билан ҳам содир бўлиши мумкин.

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+32° ясно
Валюта курси
10173.38
USD 0.62
11411.48
EUR 43.42
145.97
RUB -0.42