Шавкат Мирзиёев истироҳат боғини электромобилда айланди ва сайр қилиб юрган аҳоли билан гаплашди (видео)

ЖАМИЯТ 27.06.2020, 10:46
Шавкат Мирзиёев истироҳат боғини электромобилда айланди ва сайр қилиб юрган аҳоли билан гаплашди (видео)

Аввал хабар қилганимиздек, Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев жойларда ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларнинг бориши, йирик лойиҳалар билан танишиш мақсадида Наманган вилоятида бўлиб турибди. Давлат раҳбари кеча кечки пайт Наманган шаҳридаги “Афсоналар водийси” маданият ва истироҳат боғида бажарилган ишлар билан танишди, дам олувчилар билан мулоқот қилди. 

Айни пайтда ижтимоий тармоқларда Президентнинг истироҳат боғидаги ташрифига гувоҳ бўлган аҳоли томонидан турли видеолавҳалар жойланмоқда. Уларнинг бирида давлат раҳбари  “Афсоналар водийси” боғини электромобилда сайр қилгани акс этган. 

Шунингдек, Президент янги бунёд этилган истироҳат боғида сайр қилиб юрган аҳоли билан ҳам кўришиб, суҳбатлашган. Давлат раҳбарини ҳеч қандай расмиятчиликсиз улар билан кўришганидан хурсанд наманганликлар Президентни қўллаб-қувватлашган ва миннатдорчилик билдиришган.

Эслатиб ўтамиз, айни пайтда вилоятга қилинган ташриф давом этмоқда. Ташриф доирасидаги янгиликларни Намангандан туриб жонли бериб бораётган мухбиримиз орқали етказишда давом этамиз.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1