АсосийJamiyat

Оҳангарондаги дўконларнинг бирида ёнғин содир бўлди

'Оҳангарондаги дўконларнинг бирида ёнғин содир бўлди'ning rasmi

Бугун 28 июнь куни соат 14:15 да Тошкент вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармасига Оҳонгарон шаҳар, “Гулистон” МФЙда жойлашган кўп қаватли уйнинг 1-қаватидаги дўконда ёнғин келиб чиққани тўғрисида хабар келиб тушган.

Бунинг оқибатида ушбу ҳудуднинг 190 м.кв. майдони, яъни, дўконнинг шифти ва ички жихозлари ҳамда озиқ-овқат маҳсулотларига зарар етган.

Мазкур хабар юзасидан вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармасининг ёнғин-қутқарув гуруҳи воқеа жойига зудлик билан етиб бориб, ёнғинни ўз вақтида бартараф этадилар. Қутқарувчиларнинг саъй-ҳаракатлари натижасида 90 м.кв. сақлаб қолинди.

Бирламчи маълумотларга кўра, ҳодисанинг келиб чиқишига “Дамас” ҳамда “Зил”-130 русумли автомобилларининг тўқнашуви сабаб бўлган деб тахмин қилинмоқда.

Келиб чиққан ёнғинда ҳалок бўлган ва жабрланган фуқаролар бўйича маълумот келиб тушмаган.

    Бошқа янгиликлар