Дунёда коронавирусдан вафот этган беморлар сони 500 мингдан ошиб кетди

ДУНЁ 29.06.2020, 22:13
Дунёда коронавирусдан вафот этган беморлар сони 500 мингдан ошиб кетди

Манбаларга таяниб russian.com ёзишича бутун дунё бўйлаб коронавирус қурбонлари сони 500 минг кишидан ошиб кетди.

Жонса Хопкинса университети маълумотларига кўра, COVID-19 қурбонлари сони бўйича биринчи ўринда АҚШ кетмоқда: 125,7 минг киши. Иккинчи ўрин — Бразилия (57 минг), учинчи — Буюк Британия (43,6 минг). Улардан кейинги ўринларни Италия (34,7 минг), Франция (29,7 минг), Испания (28,3 минг) ва Мексика (26,3 минг) эгаллаб турибди. Россия ушбу кўрсаткич бўйича 12-ўринда кетмоқда.

29 майда ЖССТ коронавирус инфекциясидан вафот этган беморлар сони 350 минг нафардан, 7 июнда эса 400 минг нафардан ошиб кетгани ҳақида хабар берганди.

Ҳозиргача Ўзбекистонда коронавирусдан вафот этганлар сони 22 нафарга етган.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1