1

"Мир" Ўзбекистонга пул ўтказиш тизимини ишга туширди

ИҚТИСОДИЁТ 30.06.2020, 19:06
"Мир" Ўзбекистонга пул ўтказиш тизимини ишга туширди

Россиянинг «Мир» тўлов тизими карталари эгалари учун Ўзбекистон ва Қирғизистонга пул ўтказмаларини амалга ошириш имконияти пайдо бўлди. Бу ҳақда kommersant.ru га таяниб хабар қилди Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги Матбуот хизмати. 

Эндиликда, «Мир» карталаридан Uzcard (Ўзбекистон) ва ЭЛКАРТ (Қирғизистон) тўлов тизимларида иштирок этувчи исталган банкнинг карталарига пул ўтказмаларини амалга ошириш мумкин.

«Мир» операторининг маълум қилишича, мижозлар комиссион тўловлар, шу жумладан валютани конвертация қилишда 3 фоизгача тежаши мумкин. Мамлакат ташқарисига пул ўтказиш учун 4 фоизгача умумий комиссия олинади.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1