АсосийDunyo

Россия коронавирусга қарши вакцинани жаҳон бозорига етказиб беришга тайёр

'Россия коронавирусга қарши вакцинани жаҳон бозорига етказиб беришга тайёр'ning rasmi

Россия Федерацияси Соғлиқни сақлаш вазири Михаил Мурашко мамлакат COVID-19 га қарши вакцина ва тест тизимларни жаҳон бозорига етказиб беришга тайёрлигини маълум қилди. Бу ҳақда у «Глобал мақсад – келажак учун бирлашамиз» онлайн саммитдаги чиқиши давомида сўз юритди.

«Пандемиянинг иккинчи тўлқини хатарини инобатга олган ҳолда Россия жаҳон бозорига тўғридан-тўғри вирусга қарши, жумладан, даволаш учун дорилар, тест тизим ва вакцина воситаларини етказиб беришга тайёр», дейди Мурашко.

Эслатиб ўтамиз, коронавирусга қарши вакцинанинг клиник тадқиқотлари Москва шаҳридаги иккита тиббиёт муассасада кўнгиллилар гуруҳида ўтказилмоқда. Июль охирига қадар уларни якунлаш режалаштирилмоқда.

    Бошқа янгиликлар