Ўзбекистон Республикаси Президент Администрацияси Ижро этувчи аппаратида ходимларини лавозимга тайинлаш тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармойиши эълон қилинди. Унга кўра:
Дилноза Муродовна Зиямухамедова оммавий ахборот воситалари, телевидение ва матбуотни ривожлантириш шўъбаси мудири лавозимига тайинланди.

Шунингдек, у Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбарининг ўринбосари вазифасини вақтинча бажаради.
Ғуломжон Хурсандович Самадов тадбирлар ёритилишини тайёрлаш шўъбаси мудири лавозимига тайинланди.
Носиржон Жамолиддинович Жўраев таҳлилий материалларни тайёрлаш ва Администрация бўлинмалари фаолиятини мувофиқлаштириш шўъбаси етакчи консультанти лавозимига тайинлансин ва шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Ижро этувчи аппарати оммавий ахборот воситалари, телевидение ва матбуотни ривожлантириш шўъбаси мудири лавозимидан озод этилсин.






