1

Қашқадарёда ўзини осган 18 ёшли жувон юзасидан Бош прокуратура расмий баёнот берди

ЖИНОЯТ 02.07.2020, 11:07
Қашқадарёда ўзини осган 18 ёшли жувон юзасидан Бош прокуратура расмий баёнот берди

Бироз аввал  Қашқадарёнинг Косон туманида 18 ёшли М.Жўраева ўз жонига қасд қилганлиги ҳақидаги хабар бергандик. 

Ҳолат юзасидан Бош прокуратура баёнот берди.   

"2020 йил 9 май куни Косон тумани, И.Каримов кўчасида жойлашган уйда ижарада яшаб келган М.Жўраева (2002 й.т.) ўзини осиб, вафот этган.

Текшириш давомида, марҳума М.Жураеванинг турмуш ўртоғи билан ўрталарида доимий равишда уриш-жанжал бўлиб келганлиги, турмуш ўртоғи уни ҳақорат қилиб уриб тан жароҳати етказиб, шаъни ва қадр-қимматини камситиб келганлиги аниқланган.  

Мазкур ҳолат юзасидан 08.06.2020 йилда  Косон тумани прокуратураси томонидан Жиноят кодексининг 103-моддаси (Ўзини ўзи ўлдиришга ундаш) билан жиноят иши қўзғатилган" дейилади хабарда. 

Айни пайтда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1