1

Наманганда туғилган тўрт эгизак юзасидан ССВ батафсил маълумот берди

ЖАМИЯТ 02.07.2020, 21:33
Наманганда туғилган тўрт эгизак юзасидан ССВ батафсил маълумот берди

Наманганда тўрт ўғил эгизак туғилгани ҳақида сал аввал хабар берган эдик. Бу воқеа ҳақида ССВ ҳам изоҳ билдирди:

 "Ҳаётда шундай мўъжизалар рўй берадики, беихтиёр қалбингизни ҳайрат ва қувонч қамраб олади.  

Наманган вилояти Поп туманида яшовчи Ҳозировлар хонадонида бир йўла 4 нафарли эгизак дунёга келди. Уларнинг отаси Баҳодир Ҳозиров 31 ёшда бўлса, онаси Мадина Икрамова 30 ёшда бўлиб, тўйлари 2016 йил 26 октябрда  бўлган.Табиийки, ота-онанинг бу воқеадан  қувончи чексиз.

Аёлга оналик бахтини ҳадя этиш ҳам машаққатли, ҳам шарафли. Бу йўлда Наманган вилоят перинатал марказида барча шарт-шароитлар  яратилган бўлиб, ходимлар фидойилик билан меҳнат қилишмоқда.

– Онага туғруқ жараёнига қадар замонавий перинатал технологиялар бўйича барча замонавий ёрдам кўрсатилди, – дейди вилоят перинатал марази директори Ирода Муҳитдинова. – Болаларни соғ-саломат она қўлига топшириш мақсадида тажрибалар шифокорларимиз билан туғруқ режасини тузиб олдик. Туғруқ жараёни учун барча зарур ҳозирлик кўрилди. Ҳар бир болага тўлиқ тиббий ёрдам ўрсатиш учун алоҳида мутахассислар ва аппаратлар тайёрланди. Натижада мураккаб  амалиёт  самарали якунига етказилди.

Маълум бўлишича, 1-бола 902 грамм, 2-бола 1360 грамм, 3-бола 1701 грамм, 4-бола эса 1400 граммни ташкил этган.

Айни пайтда онанинг ҳам, чақалоқларнинг ҳам аҳволи яхши бўлиб, марказ шифокорлари назоратида малакали тиббий хизмат кўрсатилмоқда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1