1

Нега масжидлар очилмаяпти? Вирус намоз орқали юқадими?

ЖАМИЯТ 03.07.2020, 14:51
Нега масжидлар очилмаяпти? Вирус намоз орқали юқадими?

АОКА ҳузуридаги штабда Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги директорининг биринчи ўринбосари Ботир Қурбонов иштирокида брифинг бўлиб ўтди. У фуқаролардан тушган саволларга жавоб берди.

Савол: Карантин чоралари юмшатилиши боис бир қатор савдо марказлари, транспорт воситалари ҳаракатланишига рухсат берилди, лекин нега масжидлар очилмаяпти? Вирус намоз орқали юқадими?

Жавоб: Республика Махсус комиссиясининг Қарори билан "яшил" ҳудудларда жойлашган масжидлар фаолиятига рухсат берилган. Июнь ойидан бошлаб босқичма-босқич карантин тадбирлари юмшатиб борилмоқда, аҳоли учун зарур имкониятлар яратилмоқда. Лекин сўнгги пайтлар усанитария-гигиена талбаларига амал қилмаслик оқибатида касалликни кўпайиш ҳоллари кузатилмоқда. Айни пайтда барча саъй-ҳаракатларимиз ва эътиборни ҳудудларни соғломлаштириш ва "яшил" ҳудудга айлантиришга қаратиш лозим.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1