АсосийDunyo

Қозоғистонда Covid-19 га чалинган тиббиёт ходимларининг 492 нафарида пневмония кузатилмоқда

'Қозоғистонда Covid-19 га чалинган тиббиёт ходимларининг 492 нафарида пневмония кузатилмоқда'ning rasmi

Коронавирус пандемияси даврида Қозоғистонда жами 18 нафар тиббиёт ходими COVID-19 асоратлари оқибатида ҳаётдан кўз юмган. Бу ҳақда давлат бош санитар врачи Айжан Есмагамбетовага таяниб Tengrinews нашри хабар қилган.

«Бугунги кунда Қозоғистонда коронавирусга чалинганларнинг 11,5 фоизини тиббиёт ходимлари ташкил қилади. Уларнинг 492 нафарида пневмония кузатилмоқда. 511 нафар тиббиёт ходими даволанишни давом эттирмоқда. Улар орасидан 18 нафари касаллик асоратлари оқибатида вафот этган», — деган Айжан Есмагамбетова махсус брифингда.

Шунингдек, Есмагамбетова ўлим ҳолатларининг ҳаммаси ҳам коронавирус билан боғлиқ эмаслигини қайд этган. Шифокорнинг айтишича, бунда COVID-19 беморларини даволаш билан бевосита алоқадор фаолиятнинг таъсири мавжуд.

    Бошқа янгиликлар