1

COVID-19: АҚШ, Бразилия ва Ҳиндистонда вазият ҳали ҳам ташвишли

ДУНЁ 04.07.2020, 11:34
COVID-19: АҚШ, Бразилия ва Ҳиндистонда вазият ҳали ҳам ташвишли

АҚШда охирги сутка мобайнида яна 53 мингдан зиёд киши вирус ташувчиси эканлиги аниқланди. Пандемия бошлангандан буён мамлакатда касаллангани маълум бўлган кишилар сони 2 миллион 700 мингдан ошиб кетди. Агар эпидемия тарқалиши шу суръатда давом этадиган бўлса, бир ҳафтадан сўнг бу рақам 3 миллиондан ортади.

Техас штатида яна жамоат жойларида, кўчаларда мажбуран ҳимоя ниқоби тақиш тартиби жорий этилди.

Флоридада кечадан бошлаб оммавий пляжлар ёпилди. Мутахассислар эътирофига кўра, бугун мамлакат бўйлаб нишонланаётган «Мустақиллик куни» байрами АҚШ аҳолиси томонидан очиқчасига ташвиш ҳисси билан кутиб олинди.

Бир неча кун олдин профессор Фаучи томонидан сенатдаги йиғилишда вирус юқиши билан боғлиқ кундалик ўсиш суръати икки баравар ошиши башорат қилинди.

ЖССТ катта эпидемиологи Мария ван Керхоув куни кеча қуйидаги мазмунда баёнот берди: «Ҳаммамиз яхши биламиз ва буни ишонч билан гапиряпмиз, вирус тарқалишининг асосий омили - ҳаво-томчи усули орқали юқиш. Яъни, зарарланган одам йўталганда, аксирганда ёки шунчаки биров билан гаплашганда майда суюқ томчилар ёки сўлак сачратади. Энг ёмони шу инсон ўзи беморлигини билмаслиги мумкин, чунки касаллик кўпчиликда барчага маълум бўлган белгиларсиз кечяпти».

Бразилияда ҳам вазият жуда оғир. Мамлакат президенти Болсонару бизнес нуқталари фаолиятини қайт тиклашни талаб этди. Афсуски, Рио-де-Жанейрода очилган савдо объектларида мижозлар, маҳсулот харид қилувчилар жуда кам.

“Clementino Fraga Filho” университети шифохонасининг илмий ишлар бўйича директори Роберту Медрону бундай дейди: «Ҳозир иқтисодиётни юргизиб юбориш учун жуда ноқулай вақт, чунки айрим штатларда касалланганлар сонининг кунлик ўсиши пасая бошлаган бўлсада, бошқаларида бу кўрсаткич юқорилаб боряпти. Хасталикнинг янги ўчоқлари пайдо бўлмоқда. Демак, эпидемия назоратга олинмаган бир пайтда, менимча иқтисодий муаммоларни бартараф этиш билан шуғулланиш фақат зиён келтиради».

Миллиарддан ортиқ аҳолиси бор Ҳиндистонда ҳозир 630 минг киши коронавирусга чалингани маълум. Янги хасталанганларни аниқлаш учун тест тадбирлари амалда дала шароитларида ўтказилмоқда.

Юқумли касалликлар шифокори Хета Мхатренинг сўзларига қараганда, «дастлаб кимда инфекция белгилари борлиги аниқланади, кейин такрорий ташхис амалга оширилади. Иситма ва ўпканинг кислород билан таъминланиш даражаси текширилади».

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1