1

Ўзбекистонда коронавирусдан вафот этганлар сони ортди

ЖАМИЯТ 04.07.2020, 15:45
Ўзбекистонда коронавирусдан вафот этганлар сони ортди

Соғлиқни сақлаш вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими, юртимизда коронавирусга чалинган бемор вафот этгани ҳақида хабар берди. 

"Жорий йилнинг 1 июль куни пойтахтимизда яшовчи 65 ёшли В.М. (эркак киши) ўта оғир аҳволда  Ибн Сино номидаги 1-сон шаҳар клиник шифохонасининг жонлантириш бўлимига ётқизилиб, сунъий нафас олиш  аппаратига уланган.

Унга гипертония касаллиги, атеросклероз, бош мияда қон айланишининг ўткир бузилиши (инсульт)нинг иккинчи бор қайталаниши (биринчи ҳолат 2020 йил июнь ойида юз берган), геморрагик инсульт ташхиси қўйилган.

Беморга  Соғлиқни сақлаш вазирлигининг қатор йўналишлари бўйича  бош мутахассислари ва Республика Шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази шифокорлари томонидан консилиумлар ўтказилиб, доимий назорати таъминланган.

 3 июль куни шифокорлар томонидан стандарт асосида кўрсатилган тезкор реанимацион муолажаларга қарамасдан бемор ўпка артерияси тромбоэмболияси, ўткир нафас ва юрак етишмовчилигидан вафот этди" дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда 30 ўлим қайд этилди. 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1