АсосийSalomatlik

Кўпчиликда кузатилаётган томоқ билан боғлиқ енгил симптомлар коронавируснинг яширин шаклими?

'Кўпчиликда кузатилаётган томоқ билан боғлиқ енгил симптомлар коронавируснинг яширин шаклими?'ning rasmi

 Тошкент тиббиёт академияси Анестезиология ва реаниматология кафедраси мудири Неъматжон Ибрагимов хабар.уз сайтига интервью берди

Унда шифокор, "Нега шу кунларда кўпчиликда томоқ билан боғлиқ енгил симптомлар кузатиляпти. Масалан, қичишиш, бир-бир йўтал деганидек, агар бу коронавируснинг яширин шакли бўлса, бемор атрофдагилар учун хавфлими?" деган саволга жавоб бериб ўтди. 

— Бу албатта ҳавфли. Чунки у ташувчи бўлиб қолади. Нега биз ёш болалар, ҳомиладор аёллар, қариялар, иммунитети пастларни қайта-қайта огоҳлантиряпмиз. Чунки уларда юқтириш хавфи юқори. Мисол учун, яна бир яқин қўшнимиз Қозоғистонни олайлик. Уларда ҳам касалланганлар сони жуда кўпайиб кетяпти. Кичкина бир туманнинг ўзида 30 — 37 нафаргача ўлим ҳолати кузатиляпти. Демак, ҳазиллашиб бўлмайди.

Иммунитети кучли, йўлдош касалликлари бўлмаган одамлар касалликни енгил ўтказяпти. Аксариятида дарднинг яширин кечаётгани тест ўтказилиши натижасида аниқланяпти.

    Бошқа янгиликлар