28

Тошкентда 58 кишида коронавирус аниқланди, улардан 31 нафари аҳоли орасидан

ЖАМИЯТ 05.07.2020, 00:21
1006
Тошкентда 58 кишида коронавирус аниқланди, улардан 31 нафари аҳоли орасидан

2020 йил 4 июль соат 23:30 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 9708 нафарни ташкил этмоқда, дея хабар қилди ССВ матбуот хизмати.

Янги касалланиш ҳолатлари 97 нафарга кўпайган. Уларнинг 6 нафари Карантин марказидаги фуқаролар орасида, 58 нафари Тошкент шаҳрида (шундан 27 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида, 31 нафари аҳоли орасида), 26 нафари Тошкент вилоятида (шундан 10 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида, 16 нафари аҳоли орасида) 6 нафари Навоий вилоятида ҳамда 1 нафари Қашқадарё вилоятида коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Айни пайтда юртимизда 6425 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (66 фоиз) соғайган.  3252 нафар бемор даволанмоқда.  

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+23° ясно
Валюта курси
10231.71
USD 21.85
12059.09
EUR 38
138.65
RUB 1.19