1

Олимлар жамоавий иммунитет ҳосил бўлиши учун қанча одам коронавирусга чалиниши кераклигини айтди

ДУНЁ 05.07.2020, 19:19
Олимлар жамоавий иммунитет ҳосил бўлиши учун қанча одам коронавирусга чалиниши кераклигини айтди

Инсонларнинг 50 фоиздан ортиғи инфекцияга чалинса, коронавирус эпидемиясининг тарқалиши камая бошлаши мумкин. Агар инсонларнинг маълум бир қисми аввал бошидан ушбу вирусга қарши иммунитетга эга деб тахмин қилинса, коллектив иммунитетни ривожлантириш учун зарур бўлган фоиз миқдори бундан ҳам камроқ бўлиши мумкин. Бу ҳақда "РБК"га таяниб Дарё ёзмоқда..

Тиббиёт фанлари доктори, Мечников номидаги илмий-тадқиқот институтининг вакцинопрофилактика лабораторияси мудири Михаил Костиновнинг сўзларига кўра, яхши иммунитет қатлами учун 75 фоиз касалланганлар керак. Унинг таъкидлашича, бу каби рақамлар грипп билан касалланиш ҳолатини ўрганиш давомида орттирилган тажрибалардан олинган.

«50 фоиз касалланиш ҳам вирус тарқалишини тўхтатади, бироқ унинг самараси кам. Аҳолини вакцинациялаш кўлами 25-35 фоизни ташкил этса, эпидемия ҳеч ерга кетмайди. Аммо коронавирус бошқа инфекциялардан бироз фарқ қилади, шу сабабли иммунитет қатлами 75 фоиз бўлса-да, барибир хавф гуруҳида одамлар қолаверади», — дейди Костинов.

Шу билан бирга, Костиновнинг таъкидлашича, вакцинация «дунёни қутқармайди» ва шахсий гигиенага риоя қилишни, сурункали касалликларни даволашни давом эттириш керак.

«Шунга қарамай, вакцинациясиз ушбу инфекция ривожланишини тўхтатишнинг илож йўқ. Табиий иммунитет пайдо қилинган тақдирда ҳам хавф сақланиб қолади, чунки аҳоли орасида кексалар, сурункали касалликка эга инсонлар ва иммунитетида нуқсони борлар мавжуд», — дейди эксперт.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1