1

Қамаши туман ҳокимлиги коронавирус билан боғлиқ вазият юзасидан маълумот берди

ЖАМИЯТ 05.07.2020, 22:04
Қамаши туман ҳокимлиги коронавирус билан боғлиқ вазият юзасидан маълумот берди

Қашқадарё вилоятининг Қамаши тумани ҳокимлиги ҳудуддаги коронавирус билан боғлиқ вазият юзасидан расмий маълумот берди.

«Сўнгги кунларда Қамаши туманида бир неча фуқароларда коронавирус инфекцияси қайд этилганлиги тўғрисида турли хабарлар тарқалмоқда. Туман Санитария-эпидемиологик осойишталик марказидан олинган маълумотларга кўра, туманда бир неча фуқаролар кучайтирилган тиббий назоратга олинган. Улардан коронавирусга тест олинган. Олинган анализ натижалари мутахассислар томонидан таҳлил қилинмоқда.

Бугун тиббий назоратда бўлган бир нечта фуқаролардан коронавирусга олинган тест маълумотларига аниқлик киритилди.

Вилоят кенгашига Қамаши туманидан сайланган депутат Лола Саодатовадан олинган тиббий хулосаларга кўра, коронавирус инфекцияси қайд этилмагани тасдиқланди», — дейилади ҳокимлик хабарида.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1