1

Коронавирус инфекциясига чалинган тошкентлик 49 яшар аёл вафот этди

ЖАМИЯТ 05.07.2020, 23:31
Коронавирус инфекциясига чалинган тошкентлик 49 яшар аёл вафот этди

Коронавирус инфекциясига чалинган тошкентлик аёл вафот этди. Бу ҳақда ССВ маълум қилди. 

Тошкент шаҳри Юнусобод туманида яшовчи, 49 ёшли Н.У. (аёл киши) бир неча кун давомида тана ҳароратининг кўтарилиши, томоғида оғриқ ва ҳолсизлик бўлишига қарамасдан шифокорларга ўз вақтида мурожаат қилмаган.  

Жорий йил 3 июль куни бемор хусусий клиникада коронавирусга таҳлил топширган. Шу куни аҳволи оғирлашганлиги сабабли 7-сон шаҳар клиник шифохонасининг реанимация бўлимига ётқизилиб, сунъий нафас олиш аппаратига уланган.

Бироқ шифокорларнинг стандартлар асосида ўтказган реанимацион муолажаларига қарамасдан бемор ўткир нафас ва юрак етишмовчилигидан вафот этди. 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1