1

Ўктам Барноевга яна бир лавозим берилди

СИЁСАТ 06.07.2020, 19:37
Ўктам Барноевга яна бир лавозим берилди

Бугун, 6 июль куни Ўзбекистон йилқичилик ва от спорти федерациясининг навбатдан ташқари ҳисобот-сайлов конференциясида Ўзбекистон йилқичилик ва от спорти федерациясига янги раис сайлаш кўриб чиқилди. Бу ҳақда Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги Матбуот хизмати хабар бермоқда. 

Федерация раислигига Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари Ўктам Барноев номзоди тавсия қилинди ва конференция иштирокчилари томонидан бир овоздан маъқулланди. Шунингдек, конференцияда федерация раҳбарияти ҳамда 13 кишидан иборат Ижроия қўмитаси аъзолари таркиби ҳам сайланди. Унга кўра, раис ўринбосарлари сифатида Феруз Абдуллаев, Баҳром Норқобилов, Аваз Исмоилов ва Камол Худойбердиев номзодлари маъқулланди. Шу билан бирга Камол Худойбердиев федерация бош котиби лавозимига ҳам тасдиқланди.

Видеоселектор давомида йилқичилик ва от спорти федерациясининг кейинги фаолияти бўйича таклифлар билдирилди. Унга кўра ҳудудларда ушбу спорт турини янада ривожлантириш бўйича марказлар ташкил этиш, спорт инвентарлари ҳолатини ўрганиш ва янгилаш борасида келишиб олинди.

Шундан сўнг федерация ҳудудий бўлимларининг ортда қолган давр мобайнида амалга оширган ишлари ва келгуси режалари бўйича ҳисоботлари тингланди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1