АсосийJinoyat

Ўласи қилиб калтакланган ака-укалар оиласи ИИБни ҳаракатсизликда айбламоқда. ИИБ муносабат билдирди.

'Ўласи қилиб калтакланган ака-укалар оиласи ИИБни ҳаракатсизликда айбламоқда. ИИБ муносабат билдирди.'ning rasmi

Пахтачи тумани “Ҳайит Элбеги” маҳалласида яшовчи фуқаро Б.Ж. 2020 йил 23 июнь куни Пахтачи тумани ИИБга ариза билан мурожаат қилиб, ўз аризасида 2020 йил 18 июнь куни соат тахминан 22:00ларда Пахтачи тумани “Қиргули” маҳалласи ҳудудидаги тоғдаги чорвачилик фермер хўжалигининг ерларидан қайтаётган вақтида танишлари Пахтачи тумани “Сулувқўрғон” маҳалласида яшовчи фуқаролар А.С., А.Д., А.И.лар билан чорвачилик ерлари устида келиб чиққан келишмовчилик сабабли жанжаллашиб қолганлигини, жанжалда улар уни уриб тан жароҳати етказганлигини, уларга нисбатан қонуний чора кўришликни сўраган. Бу ҳақда Самарқанд вилояти ИИБ ахборот хизмати хабар бермоқда. 

Пахтачи тумани суд-тиббий экспертиза бўлинмасининг хулосасида фуқаро Б.Ж. танасида чап елка бўғини соҳаси юмшоқ тўқималарининг лат ейиши, чап кўз атрофи қонталаши, бошининг энса соҳаси ўнг томони, ўнг тепа-чакка соҳаси, пешона юқори ва чап томони, бурун қаншари соҳаси, оғиз ўнг бурчаги соҳаси урилиб-йиртилган яралари аниқланган. Бундан ташқари, бурун суягининг очиқ синиши, бош мия қаттиқ пардаси гемотомаси, бош миянинг енгил даражали лат ейиши каби тан жароҳатлари мавжудлиги, ушбу тан жароҳатлари ўзининг одатдаги кечувида унинг соғлигини йигирма бир кундан кўп, аммо бир юз йигирма кундан кам бўлган муддатга бузилишига олиб келган. Шу сабабли “ЎРТАЧА ОҒИРЛИКДАГИ ШИКАСТЛАР” гуруҳига киришлиги, етказилган вақти қарорда, тиббий ҳужжатда ҳамда текширилувчи ўзи кўрсатма берган муддатга яъни 2020 йил 18 июнь кунига тўғри келиши мумкинлиги кўрсатилган.

Мазкур ҳолат юзасидан 2020 йил 23 июнь куни Пахтачи тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 105-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Мазкур жиноят иши юзасидан ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.


 

    Бошқа янгиликлар