АсосийJinoyat

“Маҳалла” хайрия жамоат фонди мансабдори 95,8 млн сўмни ўзлаштирди

'“Маҳалла” хайрия жамоат фонди мансабдори  95,8 млн сўмни ўзлаштирди'ning rasmi

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Сергели туман бўлими томонидан терговга қадар текширув ўтказилди ва  республика “Маҳалла” хайрия жамоат фонди Сергели бўлими мансабдор шахслариумумхалқ хайрия ҳашари ҳисобидан келиб тушган маблағларни ўзлаштиргани аниқланди. Бу ҳақда Бош прокуратура Даракчига хабар бермоқда. 

Мансабдорлар гўёки ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар учун совға, моддий ёрдам пуллари берилганлигива бошқа ижтимоий ёрдамлар кўрсатилганлиги ҳақида сохта баённомаларни расмийлаштириш орқали 95,8 млн сўм маблағларни талон-торож қилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Республика “Маҳалла” хайрия жамоат фонди Сергели бўлими мансабдор шахсларига нисбатан Жиноят кодексининг 
167-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

 

    Бошқа янгиликлар