АсосийDunyo

Қозоғистон ва Ўзбекистондан қайтган 70 нафар Тожикистонликда коронавирус аниқланди

'Қозоғистон ва Ўзбекистондан қайтган 70 нафар Тожикистонликда коронавирус аниқланди'ning rasmi

Fergana.news ёзишича Қозоғистон ва Ўзбекистондан Тожикистонга қайтган фуқароларда коронавирус аниқланган. 

Уларнинг 70 нафари ҳам Тожикистон фуқароси бўлиб, назоратга олиниб, Суғд вилоят шифохонасига ётқизилган.

Вилоят соғлиқни сақлаш соҳасидаги манбанинг сўзларига кўра, бугунги кунда Суғд клиник шифохонасида 92 нафар коронавирусга чалинган бемор даволанмоқда.

Уларнинг 70 нафари, асосан, Хатлон вилояти аҳолиси ва 22 нафари Суғд аҳолиси. Икки нафар беморнинг аҳволи оғирлиги боис реанимация бўлимига ўтказилган.

Эслатиб ўтамиз, Халқаро миграция ташкилоти (ХМТ), ЮНИСЕФ ва Тожикистон ҳукумати биргаликда Қозоғистон ва Ўзбекистон чегарасида бўлган муҳожирларни қайтаришда давом этмоқда.

    Бошқа янгиликлар