1

"Ўзсаноатқурилишбанк"нинг Навоий вилояти филиали бошқарувчиси ўринбосари коронавирусдан вафот этди

ЖАМИЯТ 07.07.2020, 21:08
"Ўзсаноатқурилишбанк"нинг Навоий вилояти филиали бошқарувчиси ўринбосари коронавирусдан вафот этди

Навоийда 38 ёшли бемор (эркак) коронавирусдан вафот этди, дея хабар берди Навоий вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати. 

Навоий шаҳрида яшовчи Х.Ш. 2020 йил 2 июль COVID-19 инфекциясига намуна топширган ва унда касаллик тасдиқланган. Бемор шу куннинг ўзида Навоий вилоят болалар юқумли касалликлар шифохонасига ётқизилган.

Унга "COVID-19" инфекцияси оғир кечиши ташхиси қўйилган. Касаллик икки томонлама зотилжам, нафас етишмовчилигининг 1-2-даражаси асорати билан кечган.  

Бундан ташқари беморда гипертония 3-даража, артериал гипертензия 2. Хавф – III, семизликнинг  1-даражаси каби ҳамроҳ касалликлари бўлган.                                                                         Шунингдек, бемор 2019 йилдан буён гипертония касаллиги билан назоратда турган.

6 июль куни беморнинг аҳволи ўта оғирлашган ҳамда мутахассислар томонидан консультация қилиниб, даволаш жараёни тегишли мутахассислар тавсияси асосида олиб борилган.  

Аммо шунга қарамасдан беморнинг аҳволи кескин оғирлашган. Реанимация бўлими мутахассислари томонидан тўлиқ ҳажмда, стандарт асосида ўтказилган реанимацион чоралар самара бермаган ҳамда биологик ўлим қайд этилган.

Айни пайтда маълум қилинишича, Навоийда вафот этган бемор "Ўзсаноатқурилишбанк"нинг Навоий вилояти филиали бошқарувчиси ўринбосари Хуршид Шабонов бўлган.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1