АсосийJamiyat

Россиядан Ўзбекистонга режалаштирилган чартер рейслар жадвалига ўзгартиришлар киритилиши кутилмоқда

'Россиядан Ўзбекистонга режалаштирилган чартер рейслар жадвалига ўзгартиришлар киритилиши кутилмоқда'ning rasmi

Республика махсус комиссиясининг қарорига мувофиқ хориждан, хусусан Россиядан Ўзбекистон фуқароларини Ватанга олиб келиш учун чартер рейслар жадвали эълон қилинган эди.

Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг Россиядаги ваколатхонаси маълумотига кўра, Россия Федерациясидан Ўзбекистонга режалаштирилган чартер рейслар жадвалига ўзгартиришлар киритилиши кутилмоқда.  

Шу муносабати билан фуқаролардан авиачипталар харид қилишда шошмасликни, норасмий маълумотларга ишонмасликни сўраймиз.

Ушбу масала юзасидан Ўзбекистон Республикасининг ваколатли ташкилотлари расмий хабарларини кутиш тавсия этилади.

    Бошқа янгиликлар