Коронавирусга қарши курашаётган олимлар яна бир муаммога дуч келди

ЖАМИЯТ 08.07.2020, 09:36
Коронавирусга қарши курашаётган олимлар яна бир муаммога дуч келди

70 дан ортиқ мамлакатлар коронавирус пандемияси натижасида ОИВ инфекциясини даволаш учун ишлатиладиган антиретровирус дориларнинг камайиши хавфи ҳақида огоҳлантирмоқда. Бу ҳақда Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) хабар берган.

Ташкилотга кўра, 73 мамлакатда қийин вазият юзага келган. Улардан 24 давлатда вирусга қарши дориларнинг жуда кам захираси қолган. Уларнинг аксариятида эса, дори-дармонларни етказиб беришда узилишлар мавжуд. ЖССТ маълумотларига кўра, вазият 8,3 миллион беморга ёки бутун дунё бўйлаб ОИВ инфекциясини даволаётган одамларнинг учдан бирига таъсир қилиши мумкин.

"Ушбу тадқиқот натижалари жиддий ташвишга солмоқда. Мамлакатлар ОИВга қарши дори-дармонлардан фойдаланишда давом этишлари учун барча имкониятларни ишга солишлари керак", деди ЖССТ Бош директори Тедрос Аданом Гебрейесус.

ЖССТ ва Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг ОИВ / ОИТС бўйича бирлашган дастурига кўра, 2000 йилдан 2019 йилгача дунёда ОИВ инфекциясининг янги ташхис қўйилган ҳолатлари 39 фоизга камайган. Худди шу даврда ОИТСдан ўлим 51 фоизга камайди, антиретровирус дорилар туфайли 15 миллионга яқин одамнинг ҳаёти сақлаб қолинди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1