1

ЖССТ янглишган бўлиши мумкинлигини тан олди

ДУНЁ 08.07.2020, 10:51
ЖССТ янглишган бўлиши мумкинлигини тан олди

Жаҳон Соғлиқни Сақлаш ташкилоти коронавируснинг майда зарралар орқали юқиши бўйича бир гуруҳ олимлар томонидан илгари сурилган назария тўғри бўлиши мумкинлигини олди. Бу ҳақда Узрепрот ёзмоқда. 

Душанба куни жаҳоннинг 32 давлатидан 239 нафар мутахассис очиқ хат орқали ЖССТдан ўз тавсияларини қайта кўриб чиқишни талаб қилган эдилар.

Бугунги кунгача ЖССТ коронавирус инсонга нафас олиш йўлларидан акс урганда, ёки йўталганда ажраладиган йирик томчилар орқали юқади деган ҳулосани айтиб келмоқда эди.

Агарда ушбу фактлар ўз тасдигъини топса, ҳукуматлар томонидан вирусга қарши кураш механизмини ўзгартириб юбориши мумкин. Бунда ижтимоий масофа қоидаларининг ҳам таъсири қолмайди.

Шу билан бирга ташкилот ушбу масалани янада чуқурроқ ўрганиб чиқиб, яқин кунларда якуний жавоб беришини маълум қилди.

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1