Коронавирус оқибатида навоийлик 52 ёшли эркак вафот этди

ЖАМИЯТ 08.07.2020, 23:10
Коронавирус оқибатида навоийлик 52 ёшли эркак вафот этди

Коронавирус оқибатида навоийлик 52 ёшли эркак вафот этди. Бу ҳақда ССВ хабар берди.

Навоий шаҳрида яшовчи 52 ёшли Б.А. (эркак) жорий йил 30 июнь куни тез тиббий ёрдам машинасида шифохонага “COVID-19” инфекциясига гумон билан олиб келинган.

Унга “COVID-19”, икки томонлама бронхопневмониянинг ўта оғир кечиши ташхиси қўйилган. Касаллик ўткир юрак қон-томир ва нафас етишмовчилигининг 3-4-даражаси, ўткир бош мия ва ўпка шиши асоратлари билан кечган.

Бемор бундан аввал гипертония касаллигининг 3-даражаси, артериал гипертензия, семизликнинг 4-даражаси ташхиси билан даволаниб юрган.

Беморнинг даволаниши давомида кунлик аҳволи мутахассислар томонидан консультация қилинган, даволаш жараёни шифокорлар тавсияси асосида олиб борилган.  

Бироқ шифокорлар томонидан стандартлар асосида ўтказилган реанимацион муолажаларга қарамасдан бемор ўткир юрак қон-томир ва нафас етишмовчилиги, ўткир бош мия ва ўпка шиши оқибатида вафот этди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1