1

10 июлдан таксиларга фақат махсус талаблар асосида рухсат берилмоқда

ЖАМИЯТ 09.07.2020, 05:07
10 июлдан таксиларга фақат махсус талаблар асосида рухсат берилмоқда

Республика махсус комиссияси қарори билан 2020 йил 10 июлдан эътиборан республика миқёсида автотранспорт воситаларининг ҳаракатини чеклаш бўйича янги тартиб жорий этилмоқда.

Унга кўра, йўналишсиз таксиларга йўловчи ташишга қуйидаги махсус талаблар асосида рухсат берилади:

* йўловчи ташиш учун автотранспорт воситаси салонида ҳайдовчи ўриндиғи йўловчилар ўриндиғидан шаффоф пластик ёки махсус плёнка билан тўсилган бўлиши керак;  

*  ҳайдовчи ва йўловчи тиббий ниқобда бўлиши (тиббий ниқобсиз йўловчини ташиш тақиқланади) лозим;  

* фақатгина икки нафар йўловчиларни автотранспорт воситаси салони орқа ўриндиғига ўтказилиши керак;  

*  фақатгина автотранспорт воситаси давлат рўйхатидан ўтказилган ҳудуд доирасида (Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри миқёсида) ҳаракатланиши шарт.

 

Мавзуга доир:

Автотранспорт воситалари ҳаракати бўйича чекловлар тасдиқланди: жамоат транспортлари тўхтатилади, стикерли машиналарнинг ҳаракат вақти белигиланди

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1