Қозоғистонда 13 июль — коронавирус инфекциясидан вафот этган фуқаролар хотираси учун мотам куни деб эълон қилинди

ДУНЁ 09.07.2020, 10:49
Қозоғистонда 13 июль — коронавирус инфекциясидан вафот этган фуқаролар хотираси учун мотам куни деб эълон қилинди

Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев коронавирус инфекцияси асоратлари оқибатида вафот этган фуқаролар шарафига мотам куни белгиланишини эълон қилди.

«Эпидемия жамиятда ўз ўрнига эга инсонларни ҳаётдан олиб кетди. Яқинларини йўқотган ҳар бир фуқарога ҳамдардлик билдираман. 13 июлни миллий мотам куни деб эълон қиламан», — деган Тўқаев телевидение орқали қилган мурожаатида.

У фуқароларни сабрли, хотиржам бўлишга, халқ бошига тушган ушбу синовларга бардош беришга чақирган.

«Коронавирусга қарши курашни давом эттиряпмиз. Ғалаба биз томонда бўлишига шубҳа йўқ. Таслим бўлмаслигимиз, тушкунликка тушмаслигимиз керак. Бугун халқнинг бирлашадиган вақти келди. Ҳеч кимни ёлғиз қолдирмаймиз, ҳар бир қозоғистонликнинг ҳаёти учун курашамиз», — деган Қосим-Жўмарт Тўқаев.

Маълумот ўрнида:

Қозоғистонда эпидемия бошланганидан бери жами 264 нафар бемор COVID-19 асоратлари оқибатида ҳаётдан кўз юмган.

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1