Ўзбекистонда яна бир диний ташкилот давлат рўйхатидан ўтказилди

ЖАМИЯТ 10.07.2020, 06:00
Ўзбекистонда яна бир диний ташкилот давлат рўйхатидан ўтказилди

Тошкент шаҳар адлия бошқармасида Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек туманида жойлашган «Агапе» тўлиқ Евангель христиан черкови 160-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилди.Бу ҳақда Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита матбуот хизмати маълум қилди.

Шу ўринда таъкидлаш жоиз, бағрикенглик ва инсонпарварлик маданиятини ривожлантириш, миллатлараро, конфессиялараро ва фуқаролараро ҳамжиҳатлик ва тотувликни мустаҳкамлаш Ўзбекистонда давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан бири саналади.

Юртимиздаги миллатлараро ва конфессиялараро дўстлик ва тотувлик, тинчлик ва барқарорликни мустаҳкамлаш, ислоҳотлар самарадорлигини ошириш мамлакатимизнинг халқаро майдондаги нуфузини янада юксалтиришнинг энг муҳим омилидир.

Ана шу жиҳатларни эътиборга олган ҳолда, юртимизда фаолият олиб бораётган барча конфессия вакилларига бир хилда эътибор қаратилиб келинади. Диний конфессияларга тааллуқли бўлган янги диний ташкилотларнинг давлат рўйхатидан ўтказилиши эса мазкур конфессияларга мансуб фуқароларнинг диний эҳтиёжларини ўрганиш асосида амалга ошириб келинмоқда.

Мамлакатимиз Конституцияси ва қонунларимизда Ўзбекистон Республикасининг барча фуқаролари миллати, тили ва динидан қатъи назар, тенг ҳуқуқ ва эркинликларга эга экани мустаҳкамлаб қўйилган. Уларга ўз миллий маданияти, анъана ва урф-одатларини сақлаш ва ҳар томонлама ривожлантириш учун барча имкониятларнинг таъминланиши белгилаб берилган ҳамда амалга ошириб келинмоқда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1