1

Олмаота вилояти бош санитария врачи пневмониядан вафот этди

ДУНЁ 10.07.2020, 13:40
Олмаота вилояти бош санитария врачи пневмониядан вафот этди

Қозоғистонда Олмаота вилоятининг бош санитария врачи Қайрат Баймуҳамбетов вафот этди. Бу ҳақдаги ахборот вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати томонидан тасдиқланди. Баймуҳамбетов пневмониядан вафот этган, у вафотига қадар «хаста ҳолида шифохонада ётган».

Қайд этишларича, 56 ёшли Баймуҳамбетов узоқ йиллар давомида санитария-эпидемиология соҳасида меҳнат қилган, ушбу соҳада турли раҳбар лавозимларда ишлаган. У 2019 йил май ойида Олмаота вилояти бош санитария врачи этиб тайинланган эди. Унинг аёли ва уч боласи қолди.

Маълумот учун, Қозоғистонда сўнгги бир сутка ичида коронавирус инфекциясини юқтириб олиш билан боғлиқ 1726 та ҳолат рўйхатга олинган. Улардан 790 таси симптомли, 936 таси эса симптомсиз ташувчилардир.

Умуман, ҳозиргача мамлакатда 54 мингдан ортиқ касалланиш ҳолати аниқланган, 31 мингдан ортиқ киши соғайиб улгурган; беморларнинг 280 нафари вафот этган. Мамлакат президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев мамлакатда касалликнинг иккинчи тўлқини бошланганини маълум қилириб, 13 июлни коронавирус қурбонлари хотираси учун умуммиллий мотам куни, деб эълон қилинди.

Қозоғистон Соғлиқни сақлаш вазири Алексей Цойнинг  тан олишича, коронавирус инфекциясини юқтириб олган ва ундан вафот этганлар сони аслида кўпроқ бўлиши мумкин, боиси комиссия бу қадар кўп ўлим ҳолатларини кўриб чиқишга улгурмаяпти, вазирлик олдига эса мамлакатнинг барча аҳолисини коронавирусга тестдан ўтказиш вазифаси қўйилмаган.

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1