Тошкентда рекорд даражада аҳоли орасида коронавирус аниқланди

ЖАМИЯТ 10.07.2020, 17:01
Тошкентда рекорд даражада аҳоли орасида коронавирус аниқланди

2020 йил 10 июль соат 17:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 11 857 (+134) нафарни ташкил этмоқда. Бу ҳақда ССВ хабар қилди. 

Янги касалланиш ҳолатларининг 32 нафари Карантин марказидаги фуқаролар (барчаси хориждан келган) орасида, 102 нафари Тошкент шаҳрида аҳоли орасида аниқланган.

Бугун айни пайтга қадар юртимизда 7 335 (+48) нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (шундан 38 нафари Сурхондарё вилоятида, 6 нафари Хоразм вилоятида ҳамда 4 нафари Тошкент шаҳридаги 3-сон туғруқ мажмуасида) соғайди.

 Ҳозирда мамлакатимизда 4 469 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1