1

Тожикистонда 1 августда мактаб ярмаркалари очилади

ДУНЁ 11.07.2020, 11:44
Тожикистонда 1 августда мактаб ярмаркалари очилади

«Ховар» ахборот агентлигининг хабар қилишича, Тожикистоннинг шаҳар ва туманларида мактаб формалари ва бошқа ўқув қуроллари ярмаркаси 1 августдан бошланади.

Республика фан ва таълим вазирлиги матбуот хизматининг агентликка маълум қилишича, мамлакат бош вазирининг кўрсатмасига кўра, мактаб ярмаркалари республиканинг барча шаҳарлари ва туманларида ташкил этилади. Ярмаркаларда мактаб формалари ва ўқув қуролларининг кенг ассортименти тақдим этилади.

Хабарда маҳсулотларнинг аксарият қисми маҳаллий корхоналарда тайёрланганлиги айтилмоқда.

Тожикистон Саноат ва янги технологиялар вазирлигининг баёнот беришича, республикадаги тикув корхоналари сифатли мактаб формаларини тикишга тайёр.

Шуни ҳам таъкидлаш лозимки, ўрта таълим муассасалари ўқувчилари учун мактаб формалари республика фан ва таълим вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган ва сифати ҳеч бир хорижий ишлаб чиқарувчиларникидан қолишмайди, дейилади мазкур хабарда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1