Тошкентда машина кўприк панжарасини бузиб, каналга тушиб кетди. Қурбон бор

ЖАМИЯТ 11.07.2020, 17:22
Тошкентда машина кўприк панжарасини бузиб, каналга тушиб кетди. Қурбон бор

11 июль куни эрталаб тахминан соат 06:30 да Шайхонтоҳур туманидаги Бунёдкор ва Сеул кўчалари кесишмасида «Lacetti» русумли автомобиль ҳайдовчиси Маҳмуд У. ҳозирча номаълум бўлган сабабларга кўра транспорт воситасининг бошқарувини йўқотиб қўйган. Натижада кўприкдаги темир тўсиққа урилган ва тўсиқни синдириб «Бўрижар» каналига тушиб кетган. ЙТҲ натижасида автомобиль ҳайдовчиси воқеа жойида ҳаётдан кўз юмди. Бу ҳақда ИИВ сайти ёзмоқда. 

"Марҳумнинг яқинларига чуқур таъзия изҳор этамиз. ЙТҲ сабаби аниқланмоқда" дейилади хабарда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1